KLINIKI.UZ sayti bilan hamkorlik va reklama bo'yicha telefon +998977683535
Бекажон газетаси билан сухбат
Саволга “Шаҳноза файз” хусусий клиникаси раҳбари, олий тоифали шифокор-гинеколог Баҳодирова Шаҳноза жавоб беради.
-Агар сиз иккинчи ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, баъзи бир текширувлардан ўтишингизга тўғри келади. Ҳозирги кунда лапараскопик усул ёрдамида БАЧАДОН НАЙЛАРИ йўлини очиш мумкин. Сизда ушбу муолажа ўтказилгач, у қандай натижа берганлигини олти ойдан бир ЯРИМ йилгача кузатиш лозим бўлади. Агар шунда ҳам ҳомиладорлик юз бермаса ва рентген текширувлари сизда БАЧАДОН НАЙЛАРИ берклигини қайта тасдиқласа, у ҳолда сизга янги тиббий технологиялар – ЭКО усулидан фойдаланишни маслаҳат берамиз. Энди иккинчи масала – ҳайз циклининг бузулиши ҳақида тўхталсак.
Одатда бу ҳолат аёлда эндокрин аъзолари тизимида муаммолар борлигини билдиради. Шунинг учун аёл аввало эндокринолог шифокор қабулига кириши ва ГОРМОНЛАР текширувига таҳлиллар топшириши керак. Гормонлар миқдори аниқлангач, бемор аёл учун индивидуал даволаш дастури тузилади ва шу асосда унга муолажалар қилинади. Муолажалардан кейин 4-6 ой давомида ҳайз келиши бир тартибга тушиши керак. Шундан кейингина у ҳомиладор бўлиши мумкин. Аёл яхши мутахассисларга мурожаат қилиб, қунт билан даволанса, албатта орзусига эришади.
Мавлуда Иброҳимова ёзиб олди.
Бекажон газетаси